Бугун мамлакатимизда инсон тана аъзолари трансплантацияси борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда
2025-01-07 10:10:00 / Янгиликлар
Бугун мамлакатимизда инсон тана аъзолари трансплантацияси борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Хусусан, яқинда биринчи марта Болалар миллий тиббиёт марказида 15 ёшли беморда жигар трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилгани бунинг яққол мисолидир.
ССВ Матбуот хизмати ҳамкорлигида ушбу жарроҳлик амалиёти бўйича тайёрланган видеолавҳада шу хусусида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
