Ноёб операция: Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор жигар трансплантацияси амалга оширилди
2024-12-26 12:05:00 / Янгиликлар
Масалан, бир пайтлар фақат илғор хорижий давлатлардагина бажарилган бўйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ҳозирги кунда юртимизнинг чекка ва олис туманларида ҳам ўтказиляпти.
Энди эса жигар трансплантацияси борасида катта тажриба тўпланяпти. Буни Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.
Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Aкадемик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.
Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди, бошқача айтганда, ота ўз ўғлига иккинчи умр бағишлади.
Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Шифокорлар назорати остида зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.