ССВ: Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика марказида лаборатор текширув натижаларини шу куннинг ўзида олиш мумкин
2024-12-18 17:40:00 / Янгиликлар

Марказ давлат унитар корхонаси бўлгани сабабли маслаҳат ва тиббий текширув нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан белгилаб берилган меъёрдан ошмайди.
— Муассасамиздаги замонавий лабораторияларда топширилган тиббий таҳлил натижаларини шу куннинг ўзидаёқ олиш мумкин, — дейди марказ директори, тиббиёт фанлари доктори Орифжон Арипов. — Ҳозир марказда юқори илмий салоҳиятга эга тиббиёт фанлари докторлари, тиббиёт фанлари номзодлари ва олий тоифали шифокорлардан иборат 45 нафар малакали тиббий ходим фаолият юритмоқда. Бир қанча мутахассисларимиз хорижий давлатларда малака ошириб қайтган.
Айни пайтда беморларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда марказимизга янги йўналишлар бўйича малакали шифокорлар ва анализатор қурилмалари олиб келяпмиз.
Диагностика марказида биргина қон таҳлилидан бир неча текширувларни ўтказиш имкони мавжуд.
Хусусан, гематологик таҳлиллар:
“Mindray BС – 6800”, “Mindray ВС – 120”, “Mindray BС – 5800”, “Mindray BС – 3000” ва “Mindray BС – 20S” автомат анализаториларида текширилади.
Қон таркибидаги витаминлар, гормонлар, онкомаркерлар, айрим типдаги вирус антитаналари:
“Mindray СL – 6000i” , “SNIBE MAGLUMI X3”, “SNIBE MAGLUMI X8” ва “ROCHE Cobas e411” автомат анализаторларида текширилади.
Биокимёвий таҳлиллар:
“Mindray BS – 2000”, “Mindray BS – 200”, “SNIBE BIOSSAYS – 240 Plus” автомат анализаторларида текширилади.
Қон ивиш тизими фаолиятида иштирок этувчи параметрлар таҳлиллар:
“Mindray С 3100” ҳамда “HumaClot Pro” автомат анализаторларида текширилади.
Қон таркибидаги микроэлементлар миқдори:
“HumaLyte Plus 5” замонавий электролит анализаторида текширилади.
Иммунофермент текширувлари:
“MR-96” ИФА анализаторида текширилади.
Полимер занжир реакциясига асосланган таҳлиллар:
“GENTIER 96” анализаторларида текширилади.
Мазкур технологиялар ёрдамида қисқа вақт ичида кўплаб биологик намуналарда текширувлар ўтказиш мумкин. Замон талабларига жавоб берадиган бактериологик лабораторияда касаллик қўзғатувчиларнинг турлари ва уларнинг антибиотикларга сезгирлиги аниқланади.
Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларидан келтирилган қурилмалар текширувларни инсон омили иштирокисиз, автоматик шаклда олиб боришга, натижаларнинг аниқ ва тезкор равишда чиқишига замин яратади.
Марказда, шунингдек Германиянинг “Siеmens” компанияси томонидан ишлаб чиқилган мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) ёрдамида юқори аниқликдаги текширувлар ҳам йўлга қўйилган.
МСКТ хулосаси рентген, ультратовуш ва баъзи ҳолларда магнит-резонанс томография усулларидан кейин ички аъзоларни, скелет тизими ўзгаришларини, бош ва умуртқа поғонаси шикастланишларини визуализация қилишнинг қўшимча усули сифатида қўлланилади. Бу хулосалар беморларга аниқ ташхис қўйишда катта ёрдам беради.
Ультратовуш текширув усуллари ва эндоскопик текширувлар замонавий тиббий жиҳозларда малакали шифокорлар томонидан ўтказилади.
Диагностика марказида рўйхатга олиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган. Бу эса беморларнинг узундан узоқ навбатда туриш ёки ортиқча қоғозбозликлар учун вақт сарфлашининг олдини олади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
