Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 октябрдаги тегишли Фармонига асосан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ...
2024-12-10 15:20:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 октябрдаги тегишли Фармонига асосан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланган эди.

Улар сафида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий шифокор Аделина Любчич ҳам “Соғлом авлод учун” орденига муносиб кўрилган эди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Д.Султанов мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси масъуллари ҳамроҳлигида айни пайтда Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида истиқомат қилаётган А.Любчичга мазкур мукофотни давлатимиз номидан топширди.
Ўз навбатида, фахрий шифокор бундай юксак эътибор ва рағбат учун Президентимизга алоҳида миннатдорлик билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
