Гиёҳвандлик — аср вабоси
2024-11-15 18:25:00 / Янгиликлар
Гиёҳвандлик — аср вабоси. Айниқса, ёш авлод саломатлиги, ҳаёти учун глобал таҳдид. Бу муаммога қарши курашиш учун ҳамкорлик, бирдамлик, жипслик зарур!
Бугун пойтахтимизда “Трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг барча турларини олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш халқаро куни” доирасида Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тақдимот тадбирида шу ҳақда сўз борди.
Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида тўхталди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
