Хитой табобати бир неча минг йиллик қадимий тарихга эга
2024-11-15 15:30:00 / Янгиликлар

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолиятида хитой тиббиёти ва табобати анъаналаридан ҳам оқилона фойдаланишни режалаштирган. Шу мақсадда муассаса Хитойнинг Янчжоу университети билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь, Янчжоу университети ва Хайъан анъанавий хитой табобати шифохонаси раҳбарияти ҳамда марказ вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда ушбу йўналишда эришилган натижалар ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, келгусида бир гуруҳ марказ мутахасисларининг Хитойда билим ва малака ошириши истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида шу йил октябрь ойида муассасада хитойлик мутахассислар билан биргаликда ташкил этилган “Анъанавий хитой тиббиёт терапияси” мавзусидаги ўқув курсини тамомлаган 40 нафар тингловчига халқаро даражадаги сертификатлар топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.





