Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони асосида бир гуруҳ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари мукофотланди
2024-11-09 14:10:00 / Янгиликлар
Тадбирда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларидан ана шу юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ соҳа фидойиларига орден ва медаллар Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан тантанали равишда топширилди.
Ўз навбатида, вазир соҳа ходимларини касб байрами билан самимий қутлади.
Шундан сўнг соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун таъсис этилган ҳамда бу йил биринчи марта берилаётган “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан 14 нафар номзод тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
