Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади
2024-11-09 11:55:00 / Янгиликлар
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан пойтахтимизда ўтказилаётган тантанали тадбир бошланиш арафасида.
Унда Президент Администрацияси мутасаддилари, Ҳукумат аъзолари, тиббиёт соҳаси ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш ходимларига байрам табриги ўқиб эшиттирилиши, бир гуруҳ тиббиёт фидойиларига давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу тадбирни онлайн ёритиб боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
