Таъзия билдирамиз
2024-10-25 17:10:00 / Янгиликлар
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Нишонов Юсуфжон Нишонович 78 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Юсуфжон Нишонов 1998 – 2005 йиллар давомида ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори лавозимида фаолият кўрсатган ҳамда таълим муассасасининг ривожи учун қўшган ҳиссаси учун “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Унинг вафоти муносабати билан оила азолари, яқинлари, ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
