Ўзбекистон — Хитой: Тиббиёт соҳасида янги келишувларга эришилди
2026-11-16 15:40:00 / Янгиликлар

Мулоқотда таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланмоқда.
Икки томонлама алоқаларда соғлиқни сақлаш соҳаси муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда замонавий технологияларни кенг жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва фарматсевтика каби қатор йўналишларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, сўнгги уч йилда 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик шифокор Хитойда малака ошириб қайтди. Мамлакатимизда Хитойнинг 10 дан ортиқ фарматсевтика компанияси фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ушбу давлат компанияларининг 188 турдаги дори воситаси ҳамда 1 900 та тиббий буюм ва диагностика воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган.
Музокаралар давомида юртимизда анъанавий тиббиётни ривожлантириш, бу борада Хитой тажрибасидан фойдаланиш, қўшма тадқиқотларни йўлга қўйиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистондаги инвеститсия муҳити, мавжуд имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида қизиқиб, тиббиёт ва фарматсевтика соҳаларида фаолият юритувчи хитойлик инвесторларнинг юртимизга ташрифини ташкил этиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида хитойлик мутахассислар иштирокида грант асосида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, табиий хомашё асосида дори воситалари ишлаб чиқариш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишувларга эришилди.
ССВ Матбуот хизмати.


