Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари ассотсиатсиясининг IV съезди ҳамда Евроосиё шошилинч тиббиёт ҳамжамиятининг IV конгресси бошланди
2026-11-12 10:30:00 / Янгиликлар
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, сўнгги йилларда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларда юқори технологияли даволаш усуллари ва рақамли ечимларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги халқаро мулоқот ўзаро тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни ривожлантириш ва шошилинч тиббий ёрдам сифатини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Халқаро конгресс кун тартибидан Ўзбекистон, Россия, Туркия, Германия, Япония, Австрия, Озарбайжон, Молдова, Полша, Латвия, Эстония, Қозоғистон, Қирғизистон каби қатор давлатлар вакилларининг 160 дан ортиқ маърузалари ўрин олган.
ССВ Матбуот хизмати.
