ССВ: Вазир самода жасорат кўрсатган шифокорни тақдирлади
2026-11-07 11:00:00 / Янгиликлар
Шу йил 13-октабр куни ўзбекистонлик шифокор Тошкентдан Сеулга учаётган самолёт бортида оғир шок ҳолатига тушиб қолган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар бергандик.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда бир гуруҳ соҳа фидойилари қаторида ушбу воқеа қаҳрамони — Самарқанд шаҳридаги хусусий клиника раҳбари, Тошкент давлат тиббиёт университети изланувчиси, тажрибали оториноларинголог Ҳасан Камиловга ҳам “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони топширилди.
ССВ Матбуот хизмати.
