Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири бошланди
2026-11-07 10:35:00 / Янгиликлар
Байрам кечаси давомида Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига юксак давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг, тизимда кўп йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакиллари “Халқ саломатлиги посбони” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Шунингдек, жорий йил юртимизда илк бор ўтказилган “Тиббиёт фидойиси” республика танловининг турли номинациялари бўйича ғолибларига ҳам пул мукофотлари топширилди.
ССВ Матбуот хизмати.
