Урология соҳасида жорий этилаётган янги технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари юртдошларимизга мазкур йўналишда кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширишга хизмат қилмоқда
2024-10-08 12:35:00 / Янгиликлар
Соҳани янада ривожлантиришда жаҳон тиббиётининг сўнгги ютуқлари билан танишиш, халқаро экспертлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашишнинг аҳамияти катта.
Куни кеча Фарғонада илк бор халқаро миқёсда ўтказилган Ўзбекистон урологларининг 3-пленуми бу борада муҳим платформа вазифасини ўтади.
Россия, Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатларидан олимлар иштирок этган тадбирда аҳоли орасида энг кўп учраётган урологик касалликлар бўйича 40 га яқин мавзуда тақдимотлар қилиниб, уларни замонавий усуллар ёрдамида даволаш бўйича таклифлар илгари сурилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари хусусида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
