"Саккиз йил давомида 5 мингга яқин умуртқа эндоскопик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказдим"
2026-10-27 16:40:00 / Янгиликлар
"Саккиз йил давомида 5 мингга яқин умуртқа эндоскопик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказдим", — деди II даражали "Саломатлик" ордени соҳиби, Учтепа туманидаги "Jacksoft medical diagnostics services" хусусий клиникаси нейрожарроҳи Аҳрор Ёқубов.
У бундай натижаларга еришишда тиббиётнинг хусусий секторида яратилган кенг имкониятлар муҳим ўрин тутганини таъкидлаб, бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
