21-22-октабр кунлари Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот марказига айланди
2026-10-26 14:05:00 / Янгиликлар
21-22-октабр кунлари Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот марказига айланди. Бу ерда ўтказилган "Болалар фаровонлигига инвестиция" Жаҳон саммити ва Болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс 100 дан ортиқ давлатдан 600 нафардан зиёд экспертларни бир майдонга жамлади.
Хўш, саммит доирасида қандай янги ташаббуслар илгари сурилди?
Халқаро экспертлар юртимизнинг болалар онкологиясига қарши курашишдаги ютуқларини қандай баҳолади?
Анжуман якунида имзоланган Самарқанд декларацияси нимаси билан муҳим?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.
ССВ Матбуот хизмати.
