Самарқандда II Халқаро болалар онкологияси конгресси давом етмоқда.
2026-10-21 18:00:00 / Янгиликлар
Тадбирда Озарбайжоннинг Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лейла Алиева, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова, Қирғиз Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Дамирбек Осмонов ҳамда Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозода сўзга чиқди.
Шунингдек, Жсстнинг Европа минтақавий бюроси вакили Наташа Аззопарди-Мускат, Ақшнинг Сент-Жуд Глобал халқаро дастури директори Карлос Родригес-Галиндо, Дана-Фабер саратон институти дастурлари директори Лесли Леманн, Халқаро болалар онкологияси жамияти (SIOP) бош котиби Режин Кебуди ва бошқалар ўз чиқишларида соҳадаги долзарб масалаларга эътибор қаратди.
Айни пайтда иштирокчилар сессияларга бўлинган ҳолда беморларнинг нафақат соғайиши, балки тўлақонли ҳаёт кечириши учун реабилитация, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълимни давом эттириш ҳамда оилаларга кўмаклашиш каби масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашмоқда.
Халқаро конгресс эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
ССВ Матбуот хизмати.
