ССВ: Тошкент тиббиёт академияси талабалари қасамёд қабул қилди
2024-10-03 19:00:00 / Янгиликлар
Пойтахтимизда Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқичига қабул қилинган йигит-қизлар иштирокида “Талабаликка бағишлов” тадбири ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ташкил этилган ушбу тантанали маросимда вазирлик масъуллари, академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва 2000 нафарга яқин талаба иштирок этди.
Маросим сўнгида биринчи босқич талабалари ўз касбига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
