Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилади
2026-10-19 12:00:00 / Янгиликлар

21-22-октабр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган "Болалар фаровонлигига инвестициялар" жаҳон саммити доирасида Болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ташкил этилади.
Мазкур илмий-амалий мулоқот болалар саратонига қарши курашишда илғор тиббий тажрибаларни бирлаштириш, диагностика ва даволаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Конгресснинг устувор йўналишлари — касалликларни ўз вақтида аниқлаш, замонавий диагностика, дори таъминоти, прецизион терапия, ўзак ҳужайралар трансплантацияси ва ҳужайра технологиялари.
Шунингдек, реабилитация, паллиатив ёрдам, инфексия назорати ва болаларни узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама этилади.
Асосий эътибор — ташхис қўйишдан даволаш ва кейинги кузатувгача бўлган жараёнда боланинг саломатлиги, ҳаёт сифати ҳамда оиласини қўллаб-қувватлашга қаратилади.
Конгресс халқаро мутахассислар ўртасида билим ва тажриба алмашиш, илмий ёндашувларни амалиёт билан боғлаш ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун майдон бўлади.
Ҳар бир бола сифатли тиббий ёрдам, ғамхўрлик ва муносиб келажак имкониятига эга бўлиши керак.
Батафсил маълумот:
investinchildren.uz
Ижтимоий тармоқларимиз:
https://taplink.cc/investinchildren







