ССВ: Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси фойдаланишга топширилди
2024-10-03 11:55:00 / Янгиликлар
Соғлом авлод — давлат тараққиётининг пойдевори. Шу боис юртимизда болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, янги даволаш-профилактика муассасаларини барпо этишга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ана шу эътибор натижаси ўлароқ бугун Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси фойдаланишга топширилди.
Унинг тантанали очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмалари вакиллари иштирок этди.
ССВ томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари хусусида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
