ССВ: Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги ислоҳотлари халқаро эътирофга сазовор бўлди
2026-10-07 19:25:00 / Янгиликлар

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган танлов доирасида дори воситаларини ишлаб чиқариш, рақамлаштириш, биотехнологиялар ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда катта ютуқларга эришган ташкилот ва компаниялар тақдирланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги юртимиз делегацияси ҳам иштирок этган тадбирда Агентлик "Excellence with Purpose" номинациясида ғолиб бўлди.
Нуфузли халқаро экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати "Ўзбекистонда дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини ошириш: референт нарх шакллантириш, рақамли мониторинг ва очиқ маълумотлар" ташаббусини юқори баҳолади.
Бундай эътироф этакчи хорижий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш ва илғор технологияларни жорий этиш учун янги имкониятлар очади.
ССВ Матбуот хизмати.
