Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилганига 50 йил тўлди
2024-09-27 09:35:00 / Янгиликлар
Шу муносабат билан мазкур муассасада ўтказилган тадбир бевосита Президентимиз топшириғи асосида Хирургия марказида қад ростлаган академик Восит Воҳидов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими билан бошланди.
Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳукумат аъзолари, сенатор ва депутатлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тизимга қарашли даволаш-профилактика муассасалари, тиббиёт олий ўқув юртлари вакиллари ҳамда хорижлик олимлар, тадқиқотчилар ва соҳа фахрийлари жам бўлди.
Маросимни Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров қутлов сўзи билан очди.
Шундан сўнг академик Восит Воҳидовнинг ўғли Алишер Воҳидов, Россия Фанлар академияси академиги Владимир Порханов ва бошқаларнинг табрик сўзларига навбат берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
