Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида халқаро ҳамкорлик доирасида лазер амалиётлари ўтказилди
2026-10-06 14:10:00 / Янгиликлар
Ташриф доирасида россиялик офталмолог мутахассис Александр Измайлов маҳаллий шифокорлар иштирокида беморларни кўрикдан ўтказди.
Тиббий кўрсатма бўлган беморларга юқори технологияли лазер амалиётлари бажарилди. Шифокорлар учун маҳорат дарслари ташкил этилиб, замонавий ташхис ва даволаш усуллари бўйича тажриба алмашилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
ССВ Матбуот хизмати.
