Нобел мукофотининг бу йилги совриндорлари эълон қилинди
2026-10-05 16:20:00 / Янгиликлар
Нобел мукофотининг физиология ва тиббиёт бўйича 2026-йилги совриндорлари номи маълум бўлди.

Улар сони — уч нафар. Бири — АҚШ олими Karl Deisseroth, икки нафари эса германиялик тадқиқотчилар Peter Hegemann ва Georg Nagel.
Олимлар ёруғлик билан бошқариладиган ион каналлари ҳамда тирик мияда хотира, ҳиссиёт ва хатти-ҳаракатларни бошқарувчи нерв ҳужайраларини ўрганиш имконини берувчи оптогенетика усули бўйича кашфиётлари учун мукофотга лойиқ деб топилди.
