ЖССТ: Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга этди
2026-10-05 15:30:00 / Янгиликлар

Унда 2000-2023-йиллар оралиғида дунё аҳолисининг умр кўриш давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда касалликлар билан боғлиқ ўзгаришлар таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, CОВИД-19 пандемияси оқибатларидан сўнг жаҳонда ўртача умр кўриш давомийлиги яна пандемиягача бўлган кўрсаткичларга яқинлашган. Яъни 73,3 ёшга этган.
Бироқ юқумли бўлмаган касалликларнинг ўлим ҳолатларидаги улуши тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 2000-йилда барча ўлимларнинг 58 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2023-йилда бу кўрсаткич 74 фоизга этган.
Шу билан бирга, соғлом умр кўриш давомийлиги 62,8 ёшни ташкил этиб, 2019-йилга нисбатан бироз пасайиш кузатилган.
Бундан ташқари, Алцгеймер касаллиги ва бошқа деменсиялар билан боғлиқ ўлимлар 2000-2023-йилларда уч баробар кўпайган. Жумладан, деменсия 2023-йилда дунёдаги ўлим сабаблари орасида 5-ўринга кўтарилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2019-2023-йилларда депрессив бузилишлар билан боғлиқ касалликлар 20 фоизга ошган.
Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу тенденсиялар мамлакатларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, эрта ташхис, руҳий саломатлик ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга янада катта эътибор қаратишни талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил якунларига кўра, мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этмоқда. "Ўзбекистон — 2030" стратегиясида ушбу кўрсаткични 78 ёшга этказиш мақсад қилинган.
ССВ Матбуот хизмати.
