ССВ: Республика она ва бола саломатлиги маркази директори “Марказий Осиёда энг яхши тиббий ташкилот раҳбари” сифатида эътироф этилди
2024-09-20 16:20:00 / Янгиликлар

Унда АҚШ, Канада, БАА, Дания, Сербия, Ирландия, Монголия, Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари қаторида юртимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳам иштирок этди.
Анжуманда тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, бу борада аккредитациянинг ўрни, халқаро стандартларни жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наталья Надирханова Соғлиқни сақлаш соҳасида сифат бўйича аккредитация маркази (ACQH) ҳамда Аккредитация ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича Марказий Осиё Кенгаши томонидан “Марказий Осиёда энг яхши тиббий ташкилот раҳбари” сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, ушбу муассасанинг Хоразм вилоят филиалига ACQH томонидан халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи сертификат топширилди.
Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Унинг Хоразм вилоят ҳудудий филиали ҳам бундай ютуққа эришгани юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро майдонда юксак эътироф этилишдан далолатдир.
Қолаверса, халқаро аккредитация ушбу тиббиёт муассасаларида беморларга жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган тиббий хизматлар кўрсатилишини англатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


