Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
2026-09-18 09:45:00 / Янгиликлар

Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова жавоб берди.
— Юртимизда сентабр, октабр ва баъзан ноябр ойларида ҳам ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади, — дейди мутахассис. — Агар бу даврда ёғингарчилик кам бўлса, ўсимлик чангчалари аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Бу эса юқорида қайд етилган аломатларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан биридир.
Яна бир омил — замбуруг ъ споралари. Салқин кунлар бошланиб, ёмғир ёққач, улар ҳавога юқори консентрацияда тарқалиши мумкин. Натижада замбуруғларга сезувчан инсонларда аллергик ҳолатлар оғирроқ кечиши эҳтимоли ортади.
Замбуруғ споралари кўп учрайдиган манбалардан бири — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлар. Шунингдек, зах ёки моғорлаган хоналар ва эртўлаларда ҳам бундай аллергенлар тўпланиши мумкин.
Салқин об-ҳавода уй чанги билан боғлиқ аллергенлар таъсири ҳам кучайиши мумкин. Айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда аллергенлар консентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучайиши кузатилади.
Аллергияни қўзғатувчи манбалар уй ичида ҳам этарлича. Хусусан, гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебел ва ўйинчоқлар, шунингдек, китобларда чанг тўпланиши мумкин.
Мавсумий аллергияга мойил инсонларнинг тахминан ярмида ит ва мушук каби уй ҳайвонлари юнгига нисбатан ҳам сезувчанлик кузатилади.
Кузги аллергия белгилари ҳақиқатан ҳам ЎРВИ ва грипп аломатларига ўхшаш. Бироқ уларни бир-биридан ажратишга ёрдам берадиган муҳим фарқлар бор.
Масалан, шамоллаш ва грипп белгилари вирус билан алоқа қилгандан кейин маълум вақт ўтиб намоён бўлади. Аллергия аломатлари эса аллерген билан контактдан сўнг тезда пайдо бўлиши мумкин.
Шамоллаш ва грипп симптомлари одатда 3-14 кун ичида ўтиб кетади. Аллергик реаксиялар эса аллерген таъсири давом эца, бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлаб сақланиши мумкин. Қолаверса, аллергияда одатда тана қақшаши ва иситма кузатилмайди.
Аллергия белгилари кузатилганда, ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш тавсия етилади. Хусусан, марказимизда бундай касалликларни замонавий диагностика усуллари ва илғор тиббий технологиялар асосида аниқлаш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган.
ССВ Матбуот хизмати.
