2027 йилдан соҳада ягона тартибга солувчи регулятор, яъни Узлуксиз касбий ривожланиш маркази фаолият юрита бошлайди.
2026-09-05 19:20:00 / Янгиликлар

Мазкур платформа орқали провайдерлар ва дастурларнинг миллий реестри юритилади, ҳар бир мутахассис учун шахсий кабинет очилади, кредитлар ҳисоби олиб борилади ва электрон сертификатлар автоматик равишда расмийлаштирилади.
Иш берувчилар эса ўз ходимларининг портфолиоси ва йиллик ҳисоботи тўғрисидаги маълумотларни кузатиш имкониятига эга бўлади.
Йилига 50 кредит тўплаш (ўрта тиббиёт ходимлари учун 28 кредит) энди оддий формаллик бўлмай, шифокорнинг келажагига қилинадиган сармояга айланади. Ушбу кредитлар давлат рўйхатидан ўтказиш ва малака тоифасини бериш жараёнида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Марказ халқаро стандартлар асосида барча провайдерлар ва дастурларни мустақил равишда аккредитациядан ўтказади, шунингдек узлуксиз тиббий таълим бўйича маҳаллий аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритади.
ССВ Матбуот хизмати.
