Рақамли тиббиёт: Қанча дорихона “Электрон рецепт” тизимида ишлаяпти?
2026-09-04 11:00:00 / Янгиликлар

Жорий этиш муддатлари:
2025 йил 10 декабрдан Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов тариқасида белгиланган 15 та туман (шаҳар)да амалиётга киритилди.
2027 йил 1 январдан юртимизнинг қолган ҳудудларида ҳам тўлиқ жорий этилади.
Ишлаш тартиби:
Шифокор бемор учун “Электрон рецепт” модули орқали QR-кодли электрон рецептни шакллантиради ва у автоматик тарзда дорихоналарнинг ахборот тизимига узатилади.
Электрон рецептни сохталаштириб бўлмайди. Чунки, шифокор, клиника ва дорихона маълумотлари автоматик тарзда қайд этиб борилади.
“Электрон рецепт” модули ҳозирга қадар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ахборот тизими ҳамда Солиқ қўмитаси Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги билан интеграция қилинди.
Шунингдек, ушбу модул дорихоналардаги 40 га яқин ахборот тизимлари билан интеграциялаштирилди.
Натижада бугун юртимиздаги 11 мингдан зиёд дорихоналар “Электрон рецепт” тизими асосида фаолият олиб бормоқда.
Бу нима берди?
Дори воситаларини тайинлаш тизимли назоратга олинди.
Антибиотикларни кўрсатмасиз сотиш барҳам топяпти.
Умуман, бу модул туфайли қоғоз шаклидаги рецепт, шифокор қабулига узундан узоқ навбат ва ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда бошқа нохуш ҳолатлар тарихга айланмоқда.
ССВ Матбуот хизмати.
