Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот майдонига айланади
2026-08-27 15:55:00 / Янгиликлар

Саммит 100 дан ортиқ мамлакат вакилларини — сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти, академик доира ҳамда болалар ва ўсмирларни бир майдонга жамлайди.
Бугунги кунда болалар глобал чақириқлар — можаролар, иқлим ўзгариши, иқтисодий беқарорлик ва ортиб бораётган тенгсизликнинг энг оғир оқибатларини ҳис қилаётган гуруҳлар қаторида турибди.
Муҳокамалар марказида келажак авлод тақдирини белгиловчи йўналишлар бўлади:
• болалар манфаатига йўналтирилган ижтимоий ҳимоя;
• болаларни ҳимоя қилиш ва интеграциялашган қўллаб-қувватлаш тизимларини ривожлантириш;
• қулай ва барқарор соғлиқни сақлаш тизими;
• болалар саратонига қарши кураш;
• эрта болалик ривожи ва инклюзив таълимда ҳамкорликдаги ечимлар.
Саммит доирасида шунингдек II халқаро болалар онкологияси конгресси ҳам ўтказилади.
Учрашувнинг асосий натижаларидан бири сифатида Самарқанд болалар фаровонлигига инвестиция қилиш бўйича декларация қабул қилинади — бу аниқ ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорликка чақириқ бўлади.
Болаларга инвестиция қилиш — барқарор, адолатли ва тинч келажакка инвестиция қилиш демакдир.
2026 йил 21–22 октябрь
Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон
Батафсил маълумот:
investinchildren.uz
Ижтимоий тармоқларимиз:
https://taplink.cc/investinchildren
