Ёш жарроҳ Абдурашид Абдукаримов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди
2026-08-26 08:50:00 / Янгиликлар
Хабар берганимиздек, куни кеча Президентимиз фармони билан Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ёш жарроҳи Абдурашид Абдукаримов давлатимизнинг юксак мукофоти — “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.
Ушбу қувончли воқеа муносабати билан мазкур муассасада тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда марказ жамоаси ёш мутахассисни бу юксак эътироф билан самимий қутлади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
ССВ Матбуот хизмати.
