Саратонга қарши курашда касалликни эрта босқичда аниқлаш, тўғри ташхис ва ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш тактикасини танлаш муҳим
2026-08-24 21:00:00 / Янгиликлар
Қолаверса, бу хасталик муолажасида инновацион технологияларнинг аҳамияти катта. Бугун 650 ўринли замонавий мажмуада фаолият юритаётган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида ана шундай илғор ёндашувлар асосида беморларга комплекс ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўз навбатида, хорижлик мутахассислар билан йўлга қўйилган мустаҳкам ҳамкорлик янги диагностика ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш имконини беряпти.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу марказ имкониятлари ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилади.
ССВ Матбуот хизмати.
