Рақамли тиббиёт: DMED тизими аҳолига қандай қулайликлар яратмоқда?
2026-08-13 15:35:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда ишлаб чиқилган DMED тизими юртимизда жорий этилган давлат рақамли тиббиёт ахборот платформаси ҳисобланади.
У шифокор қабулига ёзилиш, электрон тиббий карта юритиш, ташхис ва таҳлил натижасларини сақлаш, шунингдек, QR-кодли электрон рецептларни расмийлаштириш учун мўлжалланган.
Платформада ҳозирга қадар 38 миллиондан зиёд аҳолининг электрон тиббий картаси шакллантирилди.
Айни пайтда тизимда 2500 дан зиёд IT-операторлар фаолият кўрсатмоқда.
DMED имкониятларини янада яхшилаш мақсадида биргина 2025 йилда тиббиёт муассасалари учун қўшимча 33,2 мингта компьютер сотиб олиниб, умумий сони 88,6 мингтага етказилди.
Жорий йил давомида маҳаллий бюджет ҳисобидан 15 500 га яқин компьютер ва 13 400 дан ортиқ планшет харид қилиш режалаштирилган.
DMED платформаси 2025–2026-йилларда 25 дан зиёд давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциялаштирилди.
Тизимда “Электрон поликлиника”, “Ягона электрон тиббий карта”, “Электрон шифохона”, “Электрон рецепт”, “Электрон навбат”, “Электрон лаборатория”, “KPI”, “Омборхона-2” каби 20 дан зиёд модуллар жорий қилинди.
Янги ташкил этилган модул ёрдамида ижтимоий реестрга киритилган 5 мингдан зиёд беморларнинг “Вақф” фонди орқали ажратилаётган маблағлар ҳисобидан бепул даволаниши таъминланди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 6 та янги хизмат йўлга қўйилди.
Натижада Соғлиқни сақлаш вазирлиги рақамлаштириш ҳолати рейтинги 2023-йилнинг биринчи ярмида 44,45 баллни ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 84 баллга етди.
Умуман, DMED платформаси туфайли қоғозли рецепт ва ундаги ўқилиши қийин ёзувлар, дори воситасини нотўғри қабул қилиш ва шифокор қабулида узоқ навбат кутиш каби нохуш ҳолатлар ўтмишга айланмоқда.
ССВ Матбуот хизмати.
