ССВ: Вазир ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори билан мулоқот қилди
2026-08-11 18:50:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида вазир ЖССТ томонидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга кўрсатилаётган доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Таъкидланганидек, ташкилот ёрдами билан мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, миллий тиббий суғурта тизимини жорий етиш каби йўналишларда қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Мулоқотда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини узоқ муддатли ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд етилганидек, айни пайтда ишлаб чиқилаётган "Соғлиқни сақлаш — 2035" стратегияси лойиҳасини тайёрлашда Жсстнинг халқаро тажрибаси ва експертлик кўмаги муҳим аҳамиятга ега. Шу боис вазир тегишли мутахассисларни жалб етиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифини билдирди.
Шунингдек, ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 77-сессиясини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик жараёнлари ҳам кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, томонлар ДРГ тизимини ишлаб чиқиш ва жорий етишга тайёргарлик масаласи юзасидан ҳам музокара олиб борди. Шу мақсадда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Жсстнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида имзоланган донорлик битими доирасидаги ишларга алоҳида еътибор қаратилди.
Айтиб ўтилганидек, мазкур лойиҳа тиббий хизматларни молиялаштириш ва улар учун ҳақ тўлаш механизмларини такомиллаштириш, соҳада самарадорлик ва шаффофликни оширишга хизмат қилади.
Учрашувда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонлик бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси 2.0" доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган вазифаларни Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ислоҳотлари билан уйғунлаштириш ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот якунида томонлар Ўзбекистон ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни изчил давом еттиришга тайёр еканини билдирди.
ССВ Матбуот хизмати.


