Рақамли тиббиёт: ИТ-операторлар учун ўқув-seminar ўтказилди
2026-08-06 14:45:00 / Янгиликлар

Унда соҳадаги рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, тиббиёт муассасаларида DMED ягона електрон ахборот тизимидан самарали фойдаланиш ҳамда мутахассисларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга еътибор қаратилди.
Семинарда май ойида ўтказилган "Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини бўйича йилнинг енг яхши ИТ-operator ҳамшираси" танловининг республика босқичи иштирокчилари қатнашди.
Уч кун давомида улар сунъий интеллект асосидаги лойиҳалар, DMED ахборот тизимининг янги имкониятлари ва такомиллаштирилган функсиялари, тиббиёт муассасаларида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларга ега бўлди.
Қолаверса, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги янгиликлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, ўқув-seminar давомида иштирокчиларга ўзаро тажриба алмашиш, янги рақамли ечимлар билан яқиндан танишиш ҳамда кундалик фаолиятда учрайдиган масалалар юзасидан мутахассислар билан фикр алмашиш имконияти яратилди.
ССВ Матбуот хизмати.


