Режали гемодиализ муолажасини олувчи беморлар диққатига:
2026-08-06 09:40:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги режали гемодиализ муолажасини олувчи беморларнинг тиббиёт муассасасига бориб-келиши билан боғлиқ йўл харажатларини давлат буджети ҳисобидан қоплашнинг янги механизмини жорий етиш таклифи билан чиқмоқда.

Унга кўра, беморлар гемодиализ муолажасига ўзлари учун қулай transport (такси, шахсий автомобил ёки бошқа транспорт) воситасида бориб-келиши ҳамда сарфланган йўл харажатларини белгиланган тартибда қоплаб бериш имконияти яратилади.
Ушбу механизм беморларга вақт ва маблағини тежаш, транспорт воситасини мустақил танлаш имконини беради.
Бу ташаббусни амалга оширишдан олдин беморларнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш биз учун муҳим. Шу мақсадда сўровнома ташкил етилди.
У жорий йилнинг 15 августига қадар давом етади.
Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок етиб, ўз фикр ва таклифларингизни билдиришингизни сўраймиз:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSf_9yKyzKdL0nT9VAOxaO6zLJY4-lCL-aFQMWlqKiPFXGRSOA/viewform
ССВ Матбуот хизмати.
