Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳити яратилдими?
2026-08-05 16:30:00 / Янгиликлар

Ўтган қисқа муддатда 60 минг нафардан зиёд беморларга ушбу тизим орқали йўлланмалар шакллантирилди. Улардан 18 минг нафари мазкур модулдан фойдаланиб тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт ташкилотини ўзи (ёки ишончли вакили орқали) танлади. Бу еса давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун бирдек шаффоф рақобат муҳитини яратиш имконини берди.
Бугунги кунга қадар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома имзолаган 161 та нодавлат тиббиёт ташкилотидан:
54 таси DMED ахборот тизимига уланган.
Еслатма: Беморлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган тиббиёт ташкилотларини електрон ахборот тизими орқали еркин танлайди. Шу сабабли тиббиёт ташкилотлари томонидан зарур маълумотларнинг тўлиқ шакллантирилиши ва тақдим етилиши муҳим аҳамиятга ега.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт ташкилотларини ушбу жараёнда фаол бўлишга чақиради.
Тизимга уланиш юзасидан саволларингиз бўлса, 1003 (3 ички рақамини теринг) қисқа рақамига қўнғироқ қилиб жавоб олишингиз мумкин.
ССВ Матбуот хизмати.
