ССВ: Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сони 9200 тага етди
2024-08-29 12:05:00 / Янгиликлар

Хусусан, сўнгги етти йил давомида тиббиёт йўналишида хусусий сектор улушини ошириш, нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
Натижада, 2017 йилда хусусий шифохоналар сони 3 454 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб, уларнинг сони 9200 тага етди. Эътиборлиси, бу кўрсаткич ҳар йили ўртача 500-600 тага ортяпти.
Тиббиётнинг нодавлат секторида ихтисослик турлари 50 тадан 225 тага кўпайди. Солиқ ва божхона имтиёзлари 2024 йил якунига қадар узайтирилди.
Шунингдек, хусусий шифохоналарнинг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имкон яратилди.
2 308 та амбулатор ва 421 та стационар шароитда фаолият олиб борадиган янги хусусий шифохоналар ташкил этилди.
3 704 та мавжуд нодавлат клиникалар янги тиббий ихтисослик ҳисобига ўз фаолиятларини кенгайтирди.
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ўрин-жойларнинг 35 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
