Тиббиёт ходимлари фарзандларининг тўлов-контракти учун субсидия қандай ажратилади?
2026-07-29 19:15:00 / Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 12-июндаги тегишли қарори билан бунга доир низом тасдиқланган.
Хўш, бу имтиёз кимларга татбиқ етилади?
Ушбу субсидия давлат тиббиёт муассасасида амалда ишлаётган ва камида 15 йиллик меҳнат стажига ега тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига берилади.
Субсидия миқдори қанча?
Ходимнинг таълим олаётган ёки талабаликка тавсия етилган фарзандларига Ўзбекистон ҳудудидаги давлат ва хусусий олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади.
Мазкур маблаг ъ ходим ёки талабанинг банк картасига ўтказилмайди. Субсидия тўғридан-тўғри фарзанд таҳсил олаётган олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига йўналтирилади.
Ариза қандай шакллантирилади?
Контракт субсидияси учун ариза топшириш мақсадида браузер орқали subsidiya.imv.uz расмий манзилига киринг. Тизимдаги амалдаги идентификация усули орқали авторизациядан ўтинг.
Йўналиш менюсини босинг ва "Таълим соҳасини ривожлантириш" бўлимидан "Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига ега бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш" хизматини танланг.
Аризада ўзингизнинг Жшшир ва алоқа маълумотларингизни текширинг. Кейин фарзандингизнинг Жшшири ва туғилган санасини киритинг.
Фарзанд билан қариндошлик, Ўзбекистон ҳудудидаги давлат ва хусусий олий таълим ташкилоти, бакалавриат босқичи, талаба мақоми ва контракт суммасига оид маълумотлар тегишли ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.
Барча маълумотларни қайта текширгандан сўнг електрон розилик ва аризани тасдиқланг.
Натижа қандай текширилади?
Аризага ИД рақами берилади. Унинг қабул қилингани, кўриб чиқилаётгани, рад етилгани ёки субсидия ажратилгани ҳақидаги маълумотни шахсий кабинет орқали кузатиш мумкин.
Бир ариза билан бир неча фарзандга субсидия бериладими?
Бир нечта фарзанд бакалавриат босқичида таҳсил олаётган (ёки талабаликка тавсия етилган) бўлса, ҳар бир фарзанд учун алоҳида ариза юборилади ва субсидия алоҳида ҳисобланади.
ССВ Матбуот хизмати.
