Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонасида Россиянинг этакчи тиббиёт, илмий ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳамда таҳсил олаётган ватандошларимиз
2026-07-16 16:20:00 / Янгиликлар

Унда таъкидланганидек, мутахассисларимизнинг ҳар бир муваффақияти ортида машаққатли меҳнат мужассам: минглаб илмий тадқиқотлар, йиллаб давом етган билим олиш жараёни, операция хоналари ва лабораторияларда орттирилган бебаҳо тажриба. Уларнинг ютуқлари барчамизда чексиз фахр туйғусини уйғотади ва юксак эътирофга лойиқдир.
Мулоқотнинг асосий мақсади ватандошларнинг таълим олиши ва касбий фаолияти учун яратилган шароитларни муҳокама қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга доир таклифларини ўрганиш, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган юқори малакали ватандошларимизни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга кенг жалб етишдан иборатдир.
Тадбир якунида тажриба алмашиш, мунтазам мулоқотлар ҳамда тезкор експертлик кўмагини йўлга қўйиш мақсадида ўзбекистонлик тиббиёт мутахассисларининг профессионал тармоғини шакллантириш таклифи илгари сурилди.


