Москва шаҳар мерининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова билан ўтказилган музокараларда делегацияга соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг ягона стандартлари
2026-07-16 15:25:00 / Янгиликлар

"Моя поликлиника" янги стандарти асосида фаолият юритаётган 220-сонли шаҳар поликлиникаси мисолида делегация бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил етиш, беморлар оқимини бошқариш, рақамли рўйхатга олиш ҳамда аҳоли ўртасида профилактик ишларни олиб бориш тамойиллари билан танишди.
S.P. Боткин номидаги Москва илмий-клиник марказида кўп тармоқли стационарларни бошқариш, диагностика ва жарроҳлик хизматларини ташкил етиш, беморларни йўналтириш ҳамда замонавий тиббий технологияларни жорий етиш бўйича Россия тажрибаси тақдим етилди.
Болалар клиник шифохонасида диагностика, даволаш, реабилитация ва кейинги тиббий кузатувни ўзида мужассам етган болаларга комплекс ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш модели таҳлил қилинди.
Делегация паллиатив ёрдам тизими, беморларни фанлараро ёндашув асосида кузатиш ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш тамойиллари билан танишиш мақсадида "Дом с маяком" болалар хосписи ва Москва кўп тармоқли паллиатив ёрдам марказига ташриф буюрди.
Диагностика ва телемедицина технологиялари илмий-амалий клиник маркази мутахассислари сунъий интеллект имкониятлари ҳамда шифокор-рентгенологларнинг масофавий ҳамкорлиги механизмларини намойиш етди.
Инновацион жарроҳлик технологиялари фанлараро тренинг марказида делегацияга симуляцион ускуналар ва анатомик материаллардан фойдаланган ҳолда жарроҳларни амалий тайёрлаш тизими тақдим қилинди.
Москва лаборатория тадқиқотлари марказида роботлаштирилган лаборатория диагностикаси, лаборатория тармоғининг уч босқичли модели, маълумотлар ва таҳлил натижаларини рақамли бошқариш тизими ўрганилди.
Музокаралар якунида томонлар пилот лойиҳаларни експертлар иштирокида амалга оширишни ҳам назарда тутувчи ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.









