Замонавий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш
2026-07-16 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги хусусий сектор ютуқлари билан батафсил танишди ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.
Халқаро тиббиёт кластери фаолияти алоҳида қизиқиш уйғотди. Мазкур model халқаро тиббий технологиялар, илғор тиббий стандартлар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий етиш учун махсус ҳуқуқий режимни яратишни назарда тутади.
Бемор манфаатларини устувор қўйишга асосланган муваффақиятли ёндашувлар "Лапино", "Hadassah Medical Moscow" ва "Олимп Клиник МАРС" клиникаларига ташрифлар давомида муҳокама қилинди.
Биотехнологиялар йўналишига ҳам алоҳида еътибор қаратилди. "ГЕНЕРИУМ" илмий-ишлаб чиқариш компанияси базасида делегация аъзолари дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ сикли билан танишдилар.
Шунингдек, технологиялар трансферини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда талаб юқори бўлган дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда қўшма илмий-ишлаб чиқариш майдонларини ташкил етиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.



