Олти турдаги саратон касалликлари бўйича тиббий текширувлар қамрови камида 60 фоизга етказилади
2026-07-13 11:00:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг шу йил 24 июндаги "Саратон касалликларининг олдини олиш, ерта аниқлаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида онкологик хасталикларга қарши курашишнинг асосий мақсадлари белгиланди.

Хўш, улар нималардан иборат?
Аввало, аҳоли ўртасида енг кўп учрайдиган 6 турдаги саратон касалликлари бўйича тиббий текширувлар қамрови камида 60 фоизга етказилади.
Булар:
Бачадон бўйни саратони
Кўкрак бези саратони
Йўғон ичак саратони
Ошқозон саратони
Простата бези саратони
Ўпка саратони.
Хасталикни 1-2-босқичларида аниқлаш 30 фоиздан 40 фоизгача оширилади.
Бундай беморлар орасида 5 йиллик умр кўриш давомийлиги кўрсаткичи 35 фоиздан камида 45 фоизга оширилади.
Ҳар 100 минг аҳоли ўртасида бу турдаги касалликлар туфайли ўлимлар 5,1 кўрсаткичдан 3,7 га қисқартирилади.
ССВ Матбуот хизмати.
