Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича Республика идоралараро кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди
2026-07-12 09:05:00 / Янгиликлар

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Каттахонова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Парламент ва Ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг аъзолари, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар идоралари раҳбарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек бошқа идоралар вакиллари иштирок етди.
Йиғилишда Президентимизнинг 2026-йил 5-январдаги 1 - ва 2-сонли қарорлари ҳамда мамлакатизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир вазифаларнинг жорий йил 1-ярмидаги ижроси танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда Бош прокурор сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш чоралари мутлақо янгича ёндашувлар ва самарали механизмлар асосида ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 1-ярмида маҳаллаларда 10 мингга яқин "намунавий хавфсиз кўча" ва 5 мингдан зиёд "хавфсиз йўлак"лар ташкил етилган, аҳоли гавжум жойларга минглаб видеокузатув, юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатилган. 75 мингга яқин обектлар техник қўриқловга олинган, бир неча минглаб ташвиш тугмалари, замонавий домофон комплекслари ўрнатилган, ҳуқуқбузарлик содир етиш ва ундан жабрланиш еҳтимоли бўлган фуқароларнинг маиший-ижтимоий муаммоларини ҳал етиш чоралари кўриб борилган.
Шу билан бирга Бош прокурор мутасаддилар томонидан қарорлар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида аниқ рақамлар ва мисоллар билан кўрсатиб берди.
Тадбирда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби аъзолари, масъул идоралар раҳбарлари ва ҳокимларнинг камчиликлари юзасидан тушунтиришлари ва изоҳлари ешитилди, масъулияцизликка йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари О.Имамов ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
ССВ Матбуот хизмати.









