Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар белгиланди
2026-07-08 14:25:00 / Янгиликлар

Унга кўра:
тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 738-сон қарорига асосан тақдим етиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ягона талаблар белгиланди;
ҳужжатлар електрон ахборот тизими орқали тақдим етилаётганда умумий тартибда, тан олиш орқали ёки рўйхатга олиш маълумотларига ўзгартириш киритиш ва гувоҳнома муддатини узайтириш ҳолатларида еканлиги белгиланади;
тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини халқаро талаблар (ИМДРФ ва ГҲWП) билан уйғунлаштириш назарда тутилди.
тиббий жиҳознинг маркировкаси матнида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
тиббий жиҳознинг номи, агар мавжуд бўлса товар белгиси, тиббий жиҳоз тўплам шаклида тақдим етилганда, ушбу тўпламга киритилган маҳсулотлар рўйхати;
ишлаб чиқарувчининг номи ва унинг юридик манзили, агар мавжуд бўлса товар белгиси ва ишлаб чиқарувчи давлат;
ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати, сақлаш шароитларига қўйиладиган талаблар, тиббий жиҳознинг партия/серия рақами;
стерил тиббий жиҳозда огоҳлантирувчи ёзув "СТЕРИЛ", стерилизация усулига кўрсатма, мувофиқлик белгиси;
тиббий жиҳоз бир маротаба фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, бу тўғрисида маълумот;
тиббий жиҳозни қўллашга доир чекловлар.
