"Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офисида ишлашни истайсизми?
2024-08-09 14:20:00 / Янгиликлар

Унга давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш, тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш каби вазифалар юклатилди.
Уларни самарали амалга ошириш учун юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, креатив кадрлар зарур. Шу боис “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси бош мутахассис лавозимига танлов эълон қилмоқда!
Талабгорлар:
соғлиқни сақлаш ва тиббий таълимни ривожлантириш бўйича креатив таклифларни илгари сура оладиган, изланувчан, жамоада ишлаш қобилиятига эга;
соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини, ихтисослаштирилган тиббий хизматлар, тиббий таълим ва бошқа йўналишлардаги ислоҳотларда қатнашишни истовчи;
тиббиёт йўналишида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
бир нечта хорижий тилларни билиши керак.
Агар сиз юқоридаги талабларга мос келсангиз, резюме (CV) ва соҳани қандай ислоҳ қилиш тўғрисидаги фикрларингизни Word форматда қуйидаги электрон почта манзилига юборинг: info@healthprojects.uz
“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси манзили: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 4-уй (Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
