Тиббиёт тизимида коррупсияга чек қўйиш бўйича халқаро тажриба ўрганилди
2026-06-25 17:35:00 / Янгиликлар

Унда тизимдаги комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича бош мутахассислар ҳамда "Харидлар маркази" давлат муассасасининг харидларни амалга оширишга масъул ходимлари иштирок етди.
Анжуманнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Асамутдинов, Европа Иттифоқи делегацияси дастури менежери Яна Курписа ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти дастури раҳбари Viktor Kessler сўзга чиқди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида давлат харидларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган коррупсиявий хавфлар, уларни аниқлаш ва баҳолаш механизмлари ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича халқаро тажриба ва амалий ёндашувлар батафсил таҳлилдан ўтказилди.
Қайд етилганидек, соҳада коррупсиявий хавфларни тизимли ўрганиш нафақат буджет маблағларини тежаш, балки шифохоналарда дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва беморлар ҳаётини муҳофазалашда муҳим аҳамиятга ега.
ССВ Матбуот хизмати.


