ССВ: Пойтахтимизда Япониянинг етакчи компанияси билан ҳамкорликда реабилитация муассасаси барпо етилади
2026-06-25 10:50:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ҳамкорлик шакллангани, ушбу учрашув еса алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тиббиётнинг устувор йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда истиқболли қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш учун замин яратиши таъкидланди.
"Китаҳара Group"нинг Япония ҳамда бошқа мамлакатларда профилактика, ташхислаш, даволаш, нейрохирургия, шошилинч тиббий ёрдам ва реабилитация хизматларини ягона тизим асосида ташкил етиш бўйича тўплаган илғор тажрибаси, халқаро миқёсда замонавий шифохоналарни ташкил етиш борасидаги фаолияти катта қизиқиш уйғотгани айтилди.
Бугун мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, аҳоли учун юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва бунда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан "Китаҳара Group"нинг Тошкент шаҳрида замонавий хусусий кўп тармоқли шифохона ташкил етиш ва инновацион консепсия асосида реабилитация хизматини йўлга қўйиш бўйича билдирган ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Учрашувда компаниянинг инсултдан кейинги тикланиш, нейрореабилитация, беморларни даволаш ва шифохонадан кейин парваришлаш ҳамда узлуксиз тиббий-реабилитация хизмати бўйича тажрибасини ўрганиш Ўзбекистон учун амалий аҳамиятга ега екани айтиб ўтилди.
Таъкидланганидек, "Китаҳара Group" томонидан инсултдан кейинги беморларни реабилитация қилишда қўлланилаётган замонавий ва инновацион ёндашувлар натижасида беморларнинг 77 фоизи бир ой ичида сезиларли даражада тикланишга еришмоқда.
Ушбу илғор тажрибани юртимизда жорий етиш истиқболлари ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
ССВ Матбуот хизмати.


