Расмий муносабат
2026-06-06 20:35:00 / Янгиликлар
Унда 2023-2025 йилларда пулли тиббий хизматлар нархларини шакллантиришда хатоликларга йўл қўйилгани ва жами 440 миллион сўм ортиқча тўлов ундирилгани қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур даврда пулли тиббий хизматлар нархлари 2017 йилда тасдиқланган Низом асосида шакллантирилган.
Унда хизмат таннархига киритиладиган харажатлар белгиланган бўлса-да, уларнинг айримларини бевосита ёки билвосита харажатлар таркибига киритилиши бўйича аниқ меъёрлар етарли даражада назарда тутилмаган.
Шу сабабли тиббий хизматлар таннархини ҳисоблашда турлича ёндашувлар қўлланилиб, айрим хизматлар нархига ортиқча харажатлар киритилгани аниқланган.
Бугунги кунга келиб, тиббиёт муассасалари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилди. Тиббий хизматлар нархлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 718-сон қарори талабларига мувофиқлаштирилди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт муассасаларида пулли хизматлар кўрсатиш, тарифларни шакллантириш, ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлаштириш ҳамда назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
ССВ Матбуот хизмати.
