Президентимизнинг "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги
2026-06-05 17:25:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги қарори доирасида:

623 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилиб, уларнинг 217 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
298 нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхис қўйилган бемор тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг 27 нафарида мураккаб жарроҳлик операцияси бажарилди;
39 нафар шахс тиббиёт муассасаларига ётқизилди ва уларнинг 5 нафарида жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилди.
ССВ Матбуот хизмати.
